Биринчи лига. "Цементчи"-"Ғаллакор" ПРЕВЬЮ

 

Жамоамиз  “Цементчи" навбатдаги 10-тур учрашувини Қувасойда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг  "Ғаллакор"  жамоасига қарши ўтказади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бўлажак рақибларимиз " Ғаллакор" жамоаси  2003 йилда ташкил топган ва 2012 йилгача турли номлар билан Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида иштирок этиб келган. 

•2003 - 2008  йилларда “Ғаллакор”
•2009 - 2010 йилларда  “Динамо-Ғаллакор”
•2011- 2013 йиллар “Ғаллакор-Автомобилчи” 
•2016 йилдан яна “Ғаллакор -Барса”

“Ғаллакор -Барса” жамоаси ушбу мавсум аввалида яна биринчи лига мусобақаларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар. Бахсларга астоидил киришган ғаллаоролликлар ушбу мавсумда муносиб иштирок этишни мақсад қилган кўринади. Ўтказилган 8 та учрашувдан 4 тасида очко олишга эришгани хар қалай дебютанть жамоа учун ёмон натижа эмас. 

Жамоа шу кунгача 8 та учрашувда майдонга тушиб 4 та мағлубият 2 та дурранг ва 2 бор ғалаба қозониб 8 очко жамғарган холда мусобақа жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибдилар.  Ғаллаоролликлар ўтган учрашувларда рақиблар дарвозасини  7 бор ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 11 та тўп олиб чиқдилар.

1-тур “Ғаллакор” – “Андижон” 1-1
2-тур “Ғаллакор” – “Истиқлол” 0-1
3-тур “Янгиер” – “Ғаллакор” 1-1
4-тур “НБУ Осиё” – “Ғаллакор” 3-0
5-тур “Зомин” – “Ғаллакор” 2-0
7-тур «Ғаллаорол» - «Локомотив-БФК» 1-0
8-тур «Ғаллаорол» - “Хотира-79” 4-1
9-тур “Уздонгжу” – “Ғаллакор” 2-0 

Жамоамиз “Цементчи” навбатдаги  10-тур бахсини 14-май якшанба куни марказий "Цементчи" ўйингохида Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши ўтказади.

2017 йил 15-май. Биринчи лига  10-тур

«Цементчи» (Қувасой) – «Ғаллакор» (Ғаллаорол)
Ҳакамлар: С. Абдурахмонов (Тошкент), Х.Набиев (Тошкент), С.Нишонбоев(Тошкент),  
Назоратчи: Ш.Бозоров (Наманган).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!