Биринчи лига. "Цементчи" ўз майдонида 8 та гол киритди

Бугун Ўзбекистон биринчилиги 25-тур учрашувлари доирасида “Цементчи” Қувасойда Уйчи туманининг “Хотира-79” жамоасини қабул қилди. Учрашувни жуда кўтаринки рухда хужумкорлик билан бошлаган "Цементчи" футболчилари мехмонларни аяб ўтирмади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа уйчиликлар дарвозасига оз эмас кўп эмас нақд 8 та тўп киритди. Голларга Анвар Рахимов ва Аббос Жумакуловлар биттадан, Рахматилло Мелибоев 2 та ва Абдул Азиз Юсупов эса 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб хисобни йирик 8-0 кўринишига келтирдилар.

Эътиборлиси, "Цементчи" бундан аввал 2015 йил 8 июнь санасида Ўзбекистон биринчилиги 12-тур учрашувлари доирасида хам ўз майдонида “Хотира-79” жамоасини йирик 8-1 хисобида мағлубиятга учратган эди.

Ушбу йирик ғалабадан сўнг қувасойликлар мусобақада яққол пешқадамликни давом этдирмоқдалар.

Ўзбекистон биринчилиги. 25-тур

«Цементчи» (Қувасой) – «Хотира-79» (Уйчи) 8-0

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), Д. Убайдуллаев (Гулистон), Ш. Йўлдошев (Гулистон)

Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).

Голлар: Абдул Азиз Юсупов 10', 17', 48', 58', Аббос Жумакулов 32', Анвар Рахимов 68' Рахматилло Мелибоев 71', 72'

Огохлантириш: А.Пахритдинов 54, С.Эрматов 56, С.Тошпўлатов 56, О.Махмудов 72

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!