Биз учун 2004 йилги Осиё Кубоги қандай ўтган? (Бекзод Исаев блоги)

Бугун ўн олтинчи Осиё Кубоги старт олади. Шу пайтга қадар ўтказилган қитъа биринчиликларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олти бор иштирок этган.

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда.

Ўзбекистон МТЖнинг 1996 йилги Осиё Кубогидаги иштироки қандай бўлган?

2000 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистон учун қандай ўтган?

Қуйида ҳамюртларимизнинг Осиё Кубокларидаги иштирокига тўхталиб ўтамиз.

XIII ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. 2004 ЙИЛ

Ушбу турнир 2004 йилнинг 17 июлидан 7 августга қадар Хитойда бўлиб ўтган. Айтиб ўтиш жоизки, Осиё Кубоги доирасида биринчи маротаба 16 терма жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичини жуда ишончли ўтказганди. Ушбу давр мобайнида Равшан Ҳайдаров бошчилигида икки босқичда плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришди.

2003 йилнинг 6-10 ноябрь кунлари Тошкентда ҳамюртларимиз I-босқич учрашувларини ўтказиб, 2 беллашувда ғалаба қозонишганди ва бир маротаба дуранг натижа қайд этишган.

  1. 11. 2003 й. Ўзбекистан - Гонконг 4:1

Голлар: Андрей Акопянц 1, Владимир Шишелов 17, 67, Анваржон Солиев 28

  1. 11. 2003 й. Ўзбекистон - Таиланд 3:0

Голлар: Максим Шацких 23, Владимир Шишелов 27, 70

  1. 11. 2003 й. Ўзбекистон - Тожикистон 0:0

Биринчи босқич натижаларига кўра, вакилларимиз биринчи ўринни, Тожикистон иккинчи, Гонконг эса учинчи поғонани эгаллаганди.

17-21 ноябрь кунлари Бангкокда иккинчи босқичга старт берилганди.

  1. 11. 2003 й. Ўзбекистон - Тожикистон 4:1

Голлар: Владимир Шишелов 8, 36, Тимур Кападзе 50, Леонид Кошелев 61

  1. 11. 2003 й. Гонконг – Ўзбекистон 0:1

Гол: Николай Ширшов 32

  1. 11. 2003 й. Ўзбекистон - Таиланд 1:4

Гол: Леонид Кошелев 88

Маълумот ўрнида, оҳирги учрашув бизнинг терма жамоа учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди, бироқ мезбонлар ушбу баҳсда ғалаба қозониб ОЧ-2004 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан унумли фойдалана олишди.

Хитойда ташкил этилган гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси "С" гуруҳидан жой олиб 3 учрашувда ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланммасини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.

18.07.2004. Ироқ - Ўзбекистон 0:1

Гол: Миржалол Қосимов 21

22.07.2004. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0

Гол: Александр Гейнрих 13

26.07.2004. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1

Гол: Миржалол Қосимов 58

Вакилларимиз гуруҳда 1-ўринни эгаллаб чорак финалда Баҳрайнга қарши майдонга тушишди.

Ўзбекистон - Бахрайн 2:2 пенальтилар сериясида - 3:4, умумий ҳисоб - 5:6 баҳрайнликлар фойдасига.

Голлар: Александр Гейнрих 60, Владимир Шишелов 86

ОЧ-2004нинг финал учрашувида Хитой - Япония билан куч синашди. Японияликлар 3:1 ҳисоби билан мезбонларни мағлуб этиб учинчи маротаба Осиё Кубогини қўлга киритишганди. Учинчи ўрин, Баҳрайн термасини енган (4:2) Эронга насиб этди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб Осиё чемпиони Сунуске Накамура тан олинганди. Мусобақа тўпурари номини эса Али Карими (Эрон) ҳамда Ааоа Хубаил (Баҳрайн) ўзаро бўлишиб олишди.