Боатенг: “Бавария”га энг қийин қуръа тушди

 

“Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал қуръа натижаларига изоҳ бераркан, уларга қийин рақиб тушганини айтди. Мюнхенликлар ярим финалда “Реал”га қарши баҳс юритишади.

“Ярим финалда осон рақибнинг ўзи бўлмайди, лекин шунга қарамай “Бавария”га энг қийин қуръа тушди. Аммо ғалаба қозонишни истаган клуб исталган рақиб билан ўйнаши керак”, – деди Боатенг.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги илк ўйин 25 апрель куни Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 1 май куни Мадридда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!