"Арсенал" "Ливерпуль"га қарши беллашувдан аввал икки етакчисини йўқотди

АПЛнинг 2-турида "Лидс"га қарши ўйинда "Арсенал"нинг икки муҳим футболчиси жароҳат олди.

27-дақиқада сардор Мартин Эдегор елкасидан жароҳат олди. У ўйинни давом эттирган бўлса-да, 38-дақиқада майдонни тарк этиб, ўрнини Итан Нванерига бўшатди. Эдегор ўтган мавсумда Премьер-лигада 30 та ўйин ўтказиб, 8 та голли узатма берган эди.

51-дақиқада эса яна бир етакчи — Букайо Сака оёқнинг орқа қисмида оғриқ сезиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Леандро Троссард туширилди.

Маълумот ўрнида, кейинги турда "канонирлар" амалдаги чемпион "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!