Асосий мазмунга ўтиш

Осиё Ўйинлари

Бокс: Исроил Мадримов ҳам ярим финалда

Баҳодир Ҳасанов
Изоҳлар: 0

Мадримов ажойиб жанг ўтказди.

Осиё ўйинларининг бугунги кун доирасидан ўрин олган бокс баҳслари ҳамюртларимиз учун ўз ниҳоясига етди.

Хусусан, ушбу беллашувлар доирасида -75 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов эронлик Саидшахин Мусавига қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли ўтган жанг ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. Энди Мадримов финал босқичи олдидан ўтказиладиган жангда филлипинлик Эмир Феликс Марсьялга қарши рингга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ