Боксчиларимиз Грознийда 7та медални қўлга киритди

  • 24 август, 2018, 11:02
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Грозний шаҳрида жойлашган "Olimpiyskiy" спорт саройида бокс бўйича Аҳмад Хожи Қодировнинг хотирасига бағшланган турнир якунланди.

Мазкур мусобақанинг финалида 49 кг вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нодиржон Мирзааҳмедов россиялик Арби Юшаевни, Аброржон Қодиров эса 56 кгда россиялик Ризван Жамбураевни, 64 кгда Алиёр Норалиев россилияк Муса Маруевни мағлубиятга учратди ва олтин медальга сазовор бўлди.

Шунингдек турнирда Шукуржон Раҳимов кумуш, Абдулҳай Шораҳматов, Одил Асланов, Билолбек Мирзараҳимов бронза медальларини қўлга киритди.

Шу тариқа нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медальни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!