Болалар футболи. Тошкент вилоятида “Мустақиллик кубоги” ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этади. 
 
ЎФА Тошкент вилояти футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда вилоятда истиқлолимизнинг 27 йиллигига бағишланган «Мустақиллик кубоги» мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада 2004-йилда туғилган болалардан ташкил топган 4 та жамоа иштирок этди. Шаҳар ва туманларда ўйинлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилди. Ўз гуруҳларида ғолибликни қўлга киритган Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи, «Ўрта Чирчиқ», «Бекобод» ва «Қуйи Чирчиқ» жамоалари ярим финалга йўл олишди. Ярим финал ва финал баҳсларида муваффақиятли иштирок этган “Қуйи Чирчиқ” жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
 
Қуйида мусобақада жамоаларнинг қайд этган натижалари билан танишишингиз мумкин:
 
Ярим финал:
ЧОЗК  –  «Бекобод» 5:1
«Ўрта Чирчиқ» – «Қуйи Чирчиқ» 1:2
 
Учинчи ўрин учун баҳс:
«Ўрта Чирчиқ» –  «Бекобод» 2:1
 
Финал:
ЧОЗК – «Қуйи Чирчиқ» 1:2
Мусобақа ғолиби ва иштирокчиларга кубок ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!