“Боруссия Д” Пулишичнинг нархини эълон қилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Манабада ёзилишича, “сариқ-қоралар” раҳбарияти АҚШ терма жамоаси футболчисини қишки трансферлар мавсумида сақлаб қолиб, таклифларни ёзда кўриб чиқишни режалаштирган. Клуб Пулишични 70 млн фунт (79 млн евро)га баҳоламоқда.

Ҳозирда унга асосий даъвогарлар сифатида “Челси”, “Ливерпуль” ва “Пари Сен-Жермен” жамоалари эътироф этилмоқда.

Аввалроқ Пулишичга фақатгина “Челси” даъвогар эди. Лондонликлар уни ёзда клубни тарк этиши кутилган Эден Азарга ўринбосар сифатида қараган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!