“Боруссия” Дортмунд бош мураббийи истеъфога чиқди

  • 12 май, 2018, 22:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Штегер Бундеслиганинг сўнгги турида “Хоффенхайм”дан (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг жамоадан кетиши ҳақида эълон қилди.

Tecno

“Бу менинг “Боруссия”даги сўнгги ўйиним. Биз бу ҳақда клуб раҳбарияти билан бундан аввалроқ келишиб олган эдик. Умид қиламанки янги мураббий жамоага фойда келтиради”, - дейди Штегер.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Боруссия”ни келгуси мавсум “Ницца” устози Люсьен Фавр бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!