"Боруссия" Дортмунд ёзда Ла Лига клубидан футболчи сотиб олмоқчи

Каталониянинг "Жирона" клуби хавбеки Педро Порро фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли испаниялик футболчига Дортмунднинг "Боруссия" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Немис гранди бунинг учун “Жирона”га нақд 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Порро жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!