
Бош совринни қўлга киритган теннисчи ғалаба сирини очмади
Эквадорнинг Кито шаҳрида ташк этилган халқаро турнир кучли рақибларини мусобақадан чиқариб юборган доминиканлик Виктор Эстрелья-Бургос ғалабаси билан якунланди.
Бу теннисчи бош соврин учун ўтказилган финал учрашувида италиялик Паоло Лоренцини 6:7 (2:7), 7:5, 7:6 (8:6) ҳисобида мағлубиятга учратди.
- Китодаги турнирда ғолиб чиқиш мен учун юксак натижа, - деди Виктор Эстрелья-Бургос. - Ғалабамни сирини фаолиятимни якунлаганимда очаман. Унгача ҳар йили Кито турнирига келаман.
Виктор Эстрелья-Бургос кетма-кет уч йилдан буён ушбу турнирда бош совринни қўлга киритмоқда.
Фикрлар