Босқон улоқтириш: Суҳроб Хўжаев Осиё ўйинлари бронза медали соҳиби

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган босқон улоқтириш баҳсларида ҳамюртимиз Суҳроб Хўжаев ҳам иштирок этди.

Хусусан ушбу беллашувда ҳамюртимиз снарядни 74,6 метрга улоқтирган ҳолда, 3-ўринни банд этди. Ушбу натижа ҳамюртимизнинг мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Маълумот ўрнида ушбу йўналишда олтин медаль қатарлик Ашраф Элсеифига насиб этган бўлса, кумуш медални тожикистонлик Дилшод Назаров қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, бироз аввал енгил атлетиканинг аёллар ўртасидаги 100 метрга югуриш баҳсларида яна бир ҳамюртимиз Нигина Шарипова ҳам ўз иштирокини якунлаб, финалда 7-ўринни банд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!