Буффон ПСЖга нега келганини айтди
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Буффон бразилиялик жамоадоши Неймарга “Олтин тўп”ни қўлга киритиши учун ёрдам бермоқчи эканлигини айтди.
“Мен ҳозир Неймарга “Олтин тўп”ни қўлга киритишида ёрдам бериш учун ПСЖга келдим. У ушбу мукофотни камида 2 марта қўлга киритиш учун барча нарса мавжуд. Фақатгина бунга Неймарнинг ўзи ишониши керак”, - дейди италиялик посбон.
Маълумот учун, Неймар фаолияти давомида 2 марта “Олтин тўп” мукофотининг учлигига кирган. Бироқ, уларнинг иккаласида ҳам иккинчи ўринда қолиб кетган.
Фикрлар