Эксклюзив: Афсонавий ҳужумчи Серхио Агуэро Ҳусанов ҳақида гапирди
Аргентина миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби афсонаси Серхио Агуэро ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусановнинг салоҳияти ва иқтидорини жуда юқори баҳолаб, клуб уни келгуси кўп йиллар давомида асосий ҳимоячилардан бири сифатида кўришини айтди.
2025-2026 йилги мавсум “Манчестер Сити” учун таркиб масаласида ҳал қилувчи аҳамиятга бўлди, айниқса ҳимоя чизиғида. Ҳимоячиларнинг жароҳатлари жамоа захираларини жиддий синовдан ўтказди. Шу жараёнда Ҳусановнинг тез ривожланиши энг диққатга сазовор воқеалардан бирига айланди.
2025 йилнинг январда узоқ муддатли лойиҳа сифатида жамоага олиб келинган ўзбекистонлик футболчи дастлаб Премьер-лигага мослашиши борасида муайян қийинчиликларга дуч келган эди.
Шунга қарамасдан, Абдуқодир совуққонлиги, жисмоний куч-қуввати ва тактик фикрлаши туфайли мавсумнинг ҳал қилувчи ва мураккаб паллаларида жамоанинг муҳим ўйинчисига айланди. У Англия Премьер-лигасидан ташқари ички кубок баҳслари ва Европа миқёсидаги ўйинларда ҳам қатнашиб, ёшига хос бўлмаган даражада етук ўйин намойиш этди.
City Xtra нашрига берган эксклюзив интервьюсида машҳур ҳужумчи Серхио Агуэро Абдуқодир Ҳусанов ҳақида шундай деди:
“Бу йил у жуда яхши ўйинлар ўтказяпти. Ҳусанов одатий мослашув жараёнидан ўтди ва энди бунинг натижаларини кўряпмиз.
Абдуқожир кучли, жуда тезкор ва якка курашларда ғалаба қозонади. Ҳали ёшлигини инобатга олсак, демак “Манчестер Сити”да кўп йиллар ўйнайдиган ажойиб ҳимоячи борлиги аён бўлади”.
“Сити”да рақобат кучаймоқда
Шу билан бирга, таркибда рақобат ҳам ортиб бормоқда. Ёзда айрим ҳимоячилар, жумладан Витор Рейс, жамоага қайтади ва асосий таркибдан жой олиш учун жиддий курашга киришади. Бу ҳолатга Марк Гехининг трансфери ва бошқа ёш футболчиларнинг жамоага қўшилиши ҳам жиддий таъсир қилиши турган гап.
Агуэро бу ҳақда шундай деди:
“Ҳар бир турнирда ғалаба ва бош соврин учун курашадиган жамоада турли позицияларда вариантлар ва ижрочилар бўлиши жуда муҳим. Яқинда бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳимоячилар жароҳат олгани бунинг нақадар зарурлигини кўрсатди”.
Ҳусановнинг ўсиши ва эътирофлар
Профессионал фаолиятини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида бошлаган ўзбек футболчисининг ривожланиши Европа грандлари эътиборидан четда қолмаган. Илгари унга “Реал Мадрид” ва қитъанинг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирган. “Манчестер Сити”нинг аниқ ва дадил ҳаракатлари уни Англияга олиб келди.
Европанинг энг зўр лигасида Ҳусановнинг ўсиши индивидуал ютуқлари билан ҳамоҳанг давом этмоқда. Унинг ютуқлари орасида 2025 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилгани ва нуфузли ташкилот – Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқини бўйича Осиё рамзий терма жамоасига киритилганини келтириш мумкин.
Мавсум бошида жароҳат туфайли Ҳусановнинг саломатлигида муаммолар юзага келганига қарамай, у яна асосий таркибга қайтди ва ҳатто ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнаб, универсаллигини кўрсатди.
Ҳусановнинг келажакдаги роли
Узоқ муддатли шартнома ва ортиб бораётган обрўси сабаб Абдуқодир Ҳусанов янги авлод “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғининг асосий устуни сифатида кўрилмоқда.
Агуэронинг очиқ қўллаб-қувватлаши ва эътирофи эса, клубнинг келгуси йилларда ишончли ҳимоя чизиғига эга бўлиш эҳтимоли юқори эканини янада мустаҳкамлади.
Россияга Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнаш таклиф этилди
Ҳусановдан яна бир сюрприз!
Ҳусанов “Манчестер Сити” трансфер сиёсатига жиддий таъсир ўтказяпти
Италия матбуоти: Шомуродов қимматбаҳо юлдузларни сўндириб қўйди
Фикрлар