Бугун 3 нафар полвонимиз татамига чиқади
Боку шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бугун бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида эркаклар ўртасида -90 ва аёллар тоифасида -70 кг вазнларда баҳслар бўлиб ўтади.
Ушбу вазн тоифаларида терма жамоамиз шарафини 3 нафар спортчи ҳимоя қилишади. Эркаклар баҳсида Давлат Бобонов биринчи даврадан эркин ўтган ва иккинчи босқичдан курашга қўшилади.
-70 кг вазн тоифасида дастлаб Шоҳиста Назарова польшалик Дарья Погорзелеч билан рўбаро келади. Ушбу вазн тоифасида баҳс олиб борадиган бошқа бир вакиламиз Гулноза Матниязова эса биринчи даврада япониялик Йоко Оно тўсиғидан ўтиши талаб этилади. Бўлажак беллашувларда вакилларимиз омад тилаб қоламиз.
Фикрлар