Бугун Осиё кубоги финали бўлиб ўтади

Тошкент вақти билан соат 19:00 да финал учрашуви старт олади. Унда Япония ва Қатар терма жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади.

Япония бугун ғалаба қозонадиган бўлса, Осиё кубокларини энг қўп қўлга киритган жамоа (5 та соврин) бўлади. Қатар эса ўз тарихида илк бор финал чиққанини эслатиб ўтиш жоиз.

Маълумот учун, мазкур беллашувни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!