Хабарингиз бор, бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Белоярский шаҳридаги “МАУ спорт саройи”да ўтадиган XV “Нефть мамлакатлари жаҳон кубоги”да иштирокини бошлайди.

Мазкур турнирда Ўзбекистон, Хитой, Мўғилистон, Польша, Озарбайжон, Белорус, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Молдовия ва Россиядан 100дан ортиқ чарм қўлқоп соҳиблари 10 вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Унда 5 нафар боксчимиз беш вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Ҳасанбой Дўсматов (49 кг), Жасурбек Латипов (52 кг), Иқболжон Холдаров (64 кг), Исроил Мадримов (75 кг), Санжар Турсунов (91 кг).

Эслатиб ўтамиз, профессионал бокс оламининг кўзга кўринган вакиллари россиялик Руслан Проводников ва Денис Лебедев мусобақанинг фахрий меҳмонлари сифатида беллашувларга ташриф буюради.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98