Бундеслигадаги ўртамиёналар тўқнашувида "Майнц" "Аугсбург"ни енгди

BEPUL PROPAN

Кеча Европанинг бошқа кучли чемпионатларида бўлганидек Германия Бундеслигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

20-турда мусобақанинг ўртамиёна жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Аниқроғи, шу куни “Майнц” ўз уйида “Аугсбург” футболчиларини қабул қилди. Левин Озтунали ва Хайро Сампериоларнинг голлари мезбонларга ишончли ғалабани тақдим этди. Якуни ҳисоб 2:0.

Ушбу ўйиндан сўнг “Майнц” очколари сонини 25тага етказиб, 9-ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Аугсбург” 24 очко билан 11-поғонада қолди.

"Майнц" – "Аугсбург" – 2:0 (1:0)

Голлар: Озтунали 31’ – 1:0, Хайро 62’ (пенальти) – 2:0

"Майнц": Лоссль, Донати, Бель, Рамальо, Брозински, Латца, Гбамин, Озтунали, Кркич (Муто 70’), Хайро (Сейдель 90’), Кордоба (Де Бласис 90’)

Заҳира: Бунгерт, Фрай, Бюссманн, Хут

"Аугсбург": Хитц, Верхаг, Гоувелеув, Хинтереггер, Макс (Усами 90’), Байер, Шмид (Алтынтоп 46’), Ридер, Чжи (Тейгль 46’), Стафилидис, Бобадилья

Заҳира: Качар, Янкер, Луте, Фрамбергер

Огоҳлантиришлар: Латца 49’ — Хитц 60’ , Хинтереггер 71’ , Гоувелеув 73’

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!