
АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га муҳим ғалабани келтирди
Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашув якунланди.
Ушбу турда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Учрашувдаги ягона голни эса 35-дақиқада Кевин де Брюйне ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур ўйин учун умумий қайдномадан ҳам жой олмади.
- Англия - Премьер-лига
- Жорий мавсум
Фикрлар
ХА ота... Нима булди... Борми огрик...