“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувида қандай совғалар ўйналади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон чемпионати Суперлигаининг 25-турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ушбу ўйин 3 октябрь (чоршанба) куни “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Шу куни стадионга келган томошабинлардан энг омадлилари уйларига бир қанча телевизор, чангютгич ҳамда уяли алоқа телефони билан қайтишга муваффақ бўладилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. “Бунёдкор” футбол клуби томонидан таъсис этилган совғалар сифатида мухлислар учун кўнгилочар акцияда айнан шу қимматбаҳо совринлар ўйналади. Худди шундай акциялар “Бунёдкор”нинг мавсум охиригача бўлган барча уй беллашувларида ҳам албатта ташкил этилади.

photo_2018-09-30_17-32-32

“Бунёдкор” - “Навбаҳор” учрашувига кириш чипталари нархи – 10.000 сўм. CIP тоифа чипталар эса – 20.000 сўм. Чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!