Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида 8 та медаль кўлга киритилди
Ads

Ўйинларда қозоқ кураши бўйича 20 та давлатдан 56 нафар спортчи иштирок этиб, муросасиз кечган баҳсларда юртдошларимиз Сарвар Икромов (-90 кг) кумуш медални қўлга киритди. Гореш (Туркманистон кураши) бўйича бўлган баҳсларда эса Шерзод Рахимов мутлақ вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лочин ови ва тайганлар югуриши бўйича баҳсларда дунёнинг 10 та давлатидан 25 нафар спортчи иштирок этиб, лочинда ов йўналишида юртдошимиз Денис Цой бронза медалини қўлга киритди.

27 та давлатдан 127 нафар нафар спортчи иштирок этган мас-рестлинг бўйича баҳсларда вакилларимиз салмоқли ютуқларни қўлга киритишди. Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Регина Муляшева (-55 кг)кумуш, Мадина Элиева (-125 кг) бронза медалини қўлга киритишган бўлса, эркак спорчиларимиз Ислом Абдумаликов (-60 кг), Илёс Кадиров (-90 кг), Насим Раджабов (-125 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Шундай қилиб, кеча, 4 сентябрь куни ўтказилган баҳсларда 20 нафар спортчимиз иштирок этди ва жами 8 та медаль (2 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритилди.

Бугун, 5 сентябрь санасида Ўзбекистон вакиллари мангол бох (Мўғулистон кураши) ва қирғиз кураши турлари бўйича баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрдан 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.