Бувисини ёд этган футболчилар

Кеча Ла лиганинг  23-турида “Спортинг” меҳмони бўлган “Атлетико” Кевин Гамейронинг “хет-триги” эвазига меҳмонда йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Учрашувда “хет-трик” қайд этагн франсиялик Гамейро эса ўз голларини марҳума бувисига бағишлади. Биз эса шу муносабат билан худди Гамейро сингари ҳаракатни амалга оширган машхур футболчилар билан сизларни таништирамиз.

Бундеслига рекордларига назар

Анхель Ди Мария

Ўтан йили АҚШда бўлиб ўтган Копа Америка турнири гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоаси футболчиси Анхель Ди Мария Чилига қарши баҳсда гол киритади ва бу голни ўйин бошланишидан бир неча соат олдин ҳаётдан кўз юмган Ди Мария бувисини эслаган холда кўзига ёш олган эди.

Суарес ҳам ҳеч нима қила олмаган 8 учрашув

Жордан Хендерсон

Ўтган йилги мавсумда “Ливерпуль” сардори Жордан Хендерсон АПЛ 16-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” жамоасига қарши ўйинда киритган голини бундан бир ҳафтан илгари вафот этган бувисига бағишлаган эди. Ўйиндан сўнг эса футболчи шундай деган эди: “Мен ва менинг оилам учун оғир дамлар бўлди. Мазкур голимни уларга ва бувимга бағишлайман”.

Фелипе Мело

Ҳозирда “Палмейрас” жамоасида тўп сураётган Мело 2009/10 йилги мавсумда “Ювентус”га кўчиб ўтади ва “кекса синьора” сафидаги дебют ўйинидаёқ “Рома” дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлади. Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳам ўз голини бундан бир муддат илгари вафот этган бувисига бағишлаган эди.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассистентлар. Топ-5

Аарон Ремзи

Евро-2016 саралаш босқичи доирасида Уэльс – Исроил(3:0) ўйинида гол киритишни уддалаган “Арсенал жамоаси футболчиси ҳам ўз голини марҳума бувисига бағишлаган эди. “Унинг ўлими, мен учун оғир бўлди. Мен голимни айнан бувимга бағишладим ва ишонаманки у мени кўриб турибди ва менинг муваффақиятларимдан хурсанд бўлмоқда”, – деб ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашган эди Ремзи.

Кевин Гамейро

“Спротинг”га қарши баҳсда заҳирадан майдонга тушган Гамейро 5 дақиқа ичида 3 та тўпни мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди ва бу голларни ушбу ҳафтада оламдан ўтган бувисига бағишлади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!