“Бухоро” Тошкент йиғинида кимлар билан ўйнайди?
Ads

“Бухоро” клуби 3 январь санасидан янги мавсумга ҳозирликларни бошлаган эди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида олиб борилаётган тайёргарлик жараёни 15 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра бухороликларнинг йиғини Тошкентга кўчади. Жамоа режага кўра, 18-31 январь оралиғида пойтахтда шуғулланади.

Тошкент йиғини доирасида “Бухоро” 4 та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, “Сурхон”, “Андижон”, “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98