"Бухоро" Тошкентда 4 та назорат ўйини ўтказади

Жамоанинг Бухорода 15 январга қадар давом этган ўқув-йиғини ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Клуб янги мавсумга тайёргарликни 18 январдан бошлаб Тошкентда давом эттиради. Мазкур йиғин давомида бухороликлар 4 та назорат ўйини ўтказишни режалаштирган.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 21 январ "Андижон" ,23 январ "Сурхон", 26 январ "Бунёдкор", 30 январда "Сўғдиана" жамоаларига қарши синов-назорат баҳсларида майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!