"Бухоро" футболчиси Японияга қарши асосий таркибда ўйнайди

Хабарингиз бор яна бир неча дақиқалардан сўнг, аниқроғи соат 16:00да Абу-Дабида Осиё кубогининг “F” гуруҳидан ўрин олган Япония ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Эътиборлиси, туркманистонликлар сафида “Бухоро” ярим ҳимоячиси Арсланмурад Аманов асосий таркибда учрашувни бошлайдиган бўлди. Қайд этиш лозимки, Аманов Туркманистон терма жамоаси сафида 2009 йилдан буён ҳимоя қилиб келади. У фаолияти давомида “Бухоро”дан ташқари Олмалиқнинг АГМК клубида ҳам тўп сурган.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи ўтган мавсум бухороликлар сафида жами 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anjanlik
09/01/2019 16:52
Amanov yangi mavsumni Andijonda o‘tkazsa zo‘r bo‘lardi...
&
darwesh
09/01/2019 15:38
Сарлавхани синдирибди лекин!!!!
Anjanlik
09/01/2019 16:52
Buxoroni muxlisimisiz deyman...
&
darwesh
09/01/2019 18:07
Узбекистон футболи мухлисиман