"Бухоро" шифокори ва Арвеладзенинг ёрдамчисига 5 млн сўмдан жарима солинди

 

PEPSI Суперлига

“Қизилқум” – “Бухоро” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси шифокори С. Бомуродовга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди. 

“Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” жамоаси мураббийи П. Хюистрга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!