Бьёрндален биатлон бўйича Беларусь терма жамоаси мураббийлар штабига киритилди
Биатлон бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони норвегиялик Уле-Эйнар Бьёрндаленнинг спортчи сифатида Корея Олимпиадасига бора олмагач, рафиқаси беларуслик Дарья Домрачевани қўллаб-қувватлаш учун Осиёга келиши ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча Беларусь Олимпия қўмитаси ХОҚга норвегиялик спортчини терма жамоа мураббийи сифатида делегациясига қўшиш учун қўшимча ўрин ажратиш сўраб расмий хат жўнатган эди. Маълум бўлишича ХОҚ бу сўровни ижобий ҳал этган ва Бьёрндален Олимпиадага мураббий сифатида борадиган бўлди.
Фикрлар