"Челси" Азарга юқори маошли янги шартнома таклиф қилди

  • 24 июля, 2018, 09:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар учун янги шартнома таклиф қилди.

Tecno

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 27 ёшли футболчи учун йилига 17,6 млн евро маош ваъда қилишмоқда. “Челси” айнан шу йўл билан уни ўзида сақлаб қолишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азарга Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бундан аввалроқ “қироллик клуби” ушбу трансфер учун “Челси”га хатто 190 млн евро таклиф қилгани ҳақида ҳам хабарлар чоп этилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию