"Челси" Куртуага муносиб ўринбосар топди

Лондоннинг “Челси клуби жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетиши кутилаётган дарвозабон Тибо Куртуанинг ўрнига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Хабарларга қараганда бельгиялик посбон агар "Стэмфорд Бриж"ни тарк этса, у ҳолда “аристократлар” “Лестер” посбони Каспер Шмейхелни ўз сафига қўшиб олишлари мумкин.

Маълумот учун, 31 ёшли даниялик дарвозабон ўтган мавсум жами 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 49та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!