"Челси" Петр Чехга умрбод иш таклиф қилди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Арсенал" посбони Петр Чех мавсум якунлангач фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган эди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра "Челси" чехиялик собиқ дарвозабонига умрбод иш таклиф қилган. Чех катта эҳтимол билан “аристократлар”нинг ёшлар жамоасида мураббийлик фаолиятини олиб бориши мумкин.

Маълумот учун, Петр Чех 2004-2015  йиллар давомида "Челси" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!