"Челси" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячи Сесар Аспиликуэта билан амалдаги шартномани узайтирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 29 ёшли испаниялик футболчи “аристократлар” билан келишувни 2022 йилга қадар узайтирган. Эслатиб ўтиш лозимки, унинг аввалги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган эди.
Маълумот учун, Аспиликуэта “Челси” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 298та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 36та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар