"Челси" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик узоқ муддатга сафдан чиқди.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи кеча Англия кубогининг “Ноттингем Форест”га (2:0) қарши кечган баҳсида жароҳат олган. Шифокорларнинг айтишича у январь ойида бошқа майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Лофтус-Чик жорий мавус АПЛда жами 9та ўйинда иштирок этди ва 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!