Терма жамоа мураббийи ишдан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кот-д’Ивуар футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Эмерс Фаэ билан ҳамкорлик якунланганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, 42 ёшли мутахассис амалдаги шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. Фаэ билан тузилган келишув 2026 йил 31 июлга қадар мўлжалланган эди. Федерация мураббийга касбий маҳорати, терма жамоа ривожига қўшган ҳиссаси ва эришилган натижалар учун миннатдорлик билдирди.

Эмерс Фаэ раҳбарлиги остида «филлар» жами 36 ўйин ўтказди. Шуларнинг 25 тасида ғалаба қозонилди, 4 марта дуранг қайд этилди, 7 беллашув эса мағлубият билан якунланди.

Мураббийнинг энг катта ютуғи сифатида 2023 йилда ўтказилган Африка миллатлар кубогига эришилган ғалаба қайд этилмоқда. Ўшанда Кот-д’Ивуар ўз майдонида чемпионликни қўлга киритган эди. Шунингдек, Фаэ ивуарийлар терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига ҳам олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!