Тезкор! Шомуродов суперклубга ўтиши кутиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг энг кучли клубларидан “Трабзонспор” ҳужум чизиғини кучайтириш учун ўз трансфер рўйхатига кутилмаган янги номни қўшди. Қора денгиз клуби Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Башакшеҳир” жамоаси сафида тўп сураётган Элдор Шомуродовни трансфер қилиш йўлида дастлабки қадамни ташлади.

Янги мавсум олдидан Суперлиганинг трансфер бозорида энг фаол клублардан бири бўлган “Трабзонспор” таркибини янги ҳужумчи билан кучайтиришни мақсад қилган.

Sabah газетаси тарқатган хабарга кўра, трабзонликлар “Башакшеҳир”нинг 31 ёшли ҳужумчиси Элдор Шомуродовни нишонга олди. Ҳозирча “Трабзонспор” раҳбарияти клубга ёки футболчининг вакилига расмий таклиф юборилмагани таъкидланмоқда.

Яна бир нуфузли манба – ntvspor.net сайтининг ҳам маълум қилишича, “Трабзонспор”нинг Шомуродовга қизиқиши ҳақиқатан жиддий. Бироқ трансфер амалга ошишига асосий тўсиқ сифатида тажрибали ҳужумчининг юқори трансфер қиймати кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Суперлигада амал қилаётган легионерлар лимити туфайли клуб таркиб мувозанатини ҳам ҳисобга олишига тўғри келяпти. Шу боис “Трабзонспор” жамоадан айрим футболчилар кетиши ёки трансфер шартлари ўзгариши эҳтимолига қараб Шомуродов билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Трабзонспор” бош мураббийи Фотиҳ Текке юқори баҳолайдиган футболчилардан бири саналувчи Шомуродовга нафақат Туркия Суперлигаси, балки хорижнинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шундан келиб чиқиб, ёзги трансферлар ойнаси охиригача машҳур ҳужумчи фаолиятида ўзгариш бўлиши эҳтимоли катта.

Ўтган мавсум “Рома”дан ижара асосида “Башакшеҳир”га ўтган Элдор Шомуродов жорий ёзда турк клуби билан доимий шартнома имзолади. Ўзбек ҳужумчиси профессионал фаолияти давомида клублар миқёсида 390 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 87 та гол урган ва 44 та голли узатма амалга оширган.

Шомуродов Ўзбекистон чемпионатида “Машъал” ва “Бунёдкор” жамоаларида ўйнаган. 2017 йилдан буён легионер мақомида ҳаракат қилаётган универсал ҳужумчи Россияда “Ростов”, Италияда “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома” шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда эса, “Истанбу Башакшеҳир” таркибида Туркия Суперлигасида 22 та тўп киритиб, тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди.

Элдор Шомуродов – Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп гол уриш бўйича яққол рекордчи ҳисобланади. 2015 йилдан бери халқаро миқёсда тўп тепаётган ҳужумчи миллий жамоада 95 та учрашувда рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган.

Шомуродовнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида Конго Демократик Республикаси терма жамоаси дарвозасига киритган тўпи мундиалнинг энг зўр голлари рейтингида ФИФА томонидан иккинчи ўринга лойиқ топилди.  

“Брага”даги Ҳасанов “Порту”га супергол урди

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Икки ўзбек “Брага”га нега керак?

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!