Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ёзда "Милан" билан ўзаро футболчи алмаштиришни режалаштирмоқда.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” Тьемуэ Бакайокони “Сан Сиро”да қолдириш эвазига “россонерилар”дан Франк Кессьени сўрашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Бакайоко жорий мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказмоқда. У ҳозирча 27та ўйинда майдонга тушди.

Transfermarkt талқини бўйича Бакайоконинг нарзи 30 миллион евро, Кессьеники эса 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98