"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради

Инглиз клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, келишув мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. 31 ёшли футболчи эркин агент мақомида "Боро" сафини тўлдирди.

Илгарироқ унинг хизматларига Туркиянинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, Микелнинг сўнгги жамоаси Хитойнинг "Тьянцзинь Тэда" клуби бўлган эди. У 2017 йилда "Челси"даги 11 йиллик фаолиятидан сўнг Хитойга кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!