"Челси" ва "Реал" ёзда етакчи футболчиларини ўзаро алмаштиришлари мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ўз етакчиси Эден Азарни "Реал"га қўйиб юбориши мумкин. Фақат, бунинг эвазига “қироллик клуби”дан Искони қўлга киритишни кўзламоқда.
Diario Gol тарқатган хабарга қараганда Европанинг икки гранди ушбу алмашишни ёзги трансферлар даврида амалга оширишлари мумкин.
Эслатиб ўтиш лозимки, Азарнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва у ушбу шартномани узайтиришни рад этмоқда.
Иско эса бош мураббий Сантьяго Солари билан келиша олмаяпти. Улар ўртасида можаро келиб чиққан. Шу боисдан “Реал” уни сотиб юборишни кўзламоқда.
Маълумот учун, Азар “Челси” сафида жами 328та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 101та гол ва 85та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Иско эса “Реал” сафида 263та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 46та гол ва 52та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар