"Челси" ярим ҳимоячиси клубдан ўзини қўйиб юборишини сўради
22 ёшли футболчи "аристократлар" сафида етарли ўйин амалиётига эга эмаслиги бунга сабаб бўлмоқда. The Times хабарига кўра, у ижарага берилишини истамоқда.
Унга ўзининг собиқ жамоаси "Кристал Пэлас"дан таклиф бўлганлиги айтилмоқда. Маълумот учун, англиялик футболчи жорий мавсум лондонликлар сафида жами 6 беллашувда майдонга тушди ва 4 та гол киритиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар