"Челси"дан кетмоқчи бўлиб юрган Кэхилл Лондонда қолиши мумкин, чунки...

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳамшаҳари "Челси" ҳимоячиси Гари Кэхиллнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “болғачилар” 32 ёшли футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин. Айтиш лозимки, захира футболчисига айланиб улгурган Кэхиллнинг ўзи ҳам имкон қадар тезроқ жамоасини ўзгартириш пайида юрибти.

Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри бошқарувидаги “Челси” сафида Кэхилл жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!