«Челси»нинг сўнгги ўйинидан чиқарилган беш хулоса (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Ўйин анча очиқ курашларга бой ва шиддатли тарзда кечди. Лондонликлар осон бўлмаган учрашувда муҳими уч очкога эришишга муваффақ бўлди. Хўш, кечаги ўйиндан қандай хулосаларни чиқариш мумкин?

  1. Азарнинг «юзлик довони»

Эден Азарнинг «алдамчи тўққиз»ликка ўтказилиши зарурат туфайли содир бўлганди. Аммо бу унинг янги қирраси кашф этилишига олиб келди. Азар майдон ярмида ҳаракат қилганида ақллироқ ўйнайдими? Биринчи бўлимдаги ўйин бунинг аксини кўрсатмоқда. У анча сокин ва дарвозадан анча олисда ҳаракат қилди.

Бироқ кейин «Челси» ярим ҳимояни кучайтирди ва қарши ҳужумда рақибнинг хатосини кутди. Бельгиялик футболчи бўш зонага чиқиб борди ва рақиб дарвозабонини осонликча доғда қолдирди. Шу тариқа у «Боксинг дэй»да клуб учун 100-голини киритди.

Иккинчи бўлимда эса Азар ҳар қанақасига порлади. Рақиб ҳимоячиларини ўзининг мафтункор «сеҳрлари» билан ром қилиб иккинчи юзлик маррасини бошлаб олди.

  1. Бен Фостернинг ишончсизлиги

Ҳамма дарвозабонлар доим ишончли бўлиши керак, дейди. Энг зўр дарвозабонлар қарор қабул қилади ва уни тезда бажаришга киришади. Улар ҳужумчиларга ҳужум қилишади, тўпга етса-етмасада рақиб ҳужумчисига ҳалал беришга интилади. «Челси»га қарши ўйинда Бен Фостер жамоасининг зарарига хизмат қилди.

Агарда улар тўғри қарор қабул қилишса, яхши дарвозабонга айланишади. Алиссон буни «Ливерпуль»да исботламоқда. Чунки у нафақат тўғри қарор қабул қилади, балки уни тўғри амалга оширади ҳам. Ян Облак ҳам ҳудди шу ишни «Атлетико»да амалга оширади. Фостер эса аҳмоқона қарорлар қабул қилиб жамоасининг зарарига ишламоқда.

«Челси»нинг биринчи голини олайлик. У олдинга ташланиш ўрнига, Азарнинг ишини осонлаштириб берди. Агарда у Азарни эртароқ зарба йўллашга мажбур қилганида, бельгиялик футболчи камроқ имкониятга эга бўлган бўларди. Иккинчи голда ҳам унинг ишончсиз тарзда ҳаракат қилиши гол билан якун топди.

  1. Хадсон-Одои умид уйғотмоқда

Маурисио Сарри «Челси»да улкан муваффақиятларга эришмоқда. Агарда унинг ягона камчилиги бор бўлса, бу унинг клуб ёшлари билан ишлай олмаслиги ҳисобланади. Ҳатто буни Европа Лигасида ҳам қилиб кўрмаяпти.

Педро жароҳат олган бир пайтда, кўпчилик Сарридан тажрибалироқ шогирдини туширишини кутаётганди. Аммо у 18 ёшли Каллум Хадсон-Одоига ишонч билдирди.

Ёш инглиз футболчиси ўйинга тўлиқ киришиб кета олмаган бўлсада, ўйин давомида қаттиқ меҳнат қилди ва ҳар доим бир вариант бўла олишини исботлади.

  1. Омадсиз Жиру

Оливье Жирунинг «Арсенал»дан кетишига асосий сабаб бу кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истаги эди. У «Эмирейтс»ни яхши кўрарди, бироқ «супер захира ўйинчиси» мақомида юриш жонига тегди.

Бу мавсум эса ишлар бироз бошқача. Мората марказий ҳужумчи ролини қойилмақом тарзда ижро этолмаяпти. Жиру эса ёзда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида гол урмаса-да, жамоа фойдаси учун кенг кўламдаги ишларни бажара олишини исботлади.

Аммо унга берилган имкониятдан унумли фойдалан олмади ва захирага борган сари «михланиб» бормоқда. Чунки Азар энди ҳужум марказида ўйнамоқда. Жиру яна ўйин амалиётига эга бўлишни кутишига тўғри келади. Агарда буни истамаса яна бошқа клубга ўтишга мажбур.

  1. «Челси»нинг қиладиган илари ҳали кўп

Кўпгина жиҳатлардаги ривожланишга қарамай Сарри «Челси»нинг барча муаммоларини ечолгани йўқ. «Уотфорд»га қарши ўйин ҳам буни исботлади. Уларнинг ҳужум учлиги жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиққан Педро туфайли «ишдан чиққани» кўзга ташланди.

Уларнинг ярим ҳимоячидаги ротацияси ҳам аъло даражада ишлагани йўқ. Нголо Канте ҳамон янги вазифасига мослаша олганича йўқ. Лондонликларга дарҳақиқат ҳужумни моҳирона якунлаб берадиган кучли ҳужумчи керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
28/12/2018 22:48
Хамма гап мураббийда. Сарри хали цсиши керак