Черчесовга Бундеслига клубидан таклиф бўлмоқда

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесовга Германия Бундеслигаси клубидан жиддий таклиф келиб тушган.

Рус ОАВлари тарқатган хабарга кўра Черчесовга қизиқаётган жамоа Бундеслига грандларидан эмас. Аммо, шунга қарамай улар россиялик мутахассисга янги мавсумда клубни бошқаришни таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Россия футбол иттифоқи Черчесовни терма жамоада сақлаб қолиш ва у билан амалдаги келишувни 2022 йилга қадар узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш лозимки, айнан Черчесов бошқарувидаги Россия терма жамоаси ЖЧ-2018да чорак финалга қадар етиб кела олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!