Дани Алвес "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

UOL нашри тарқатган хабарга кўра, 35 ёшли футболчи собиқ устози Хосеп Гвардиола билан яна биргаликда ишлаш учун "Манчестер Сити" билан шартнома имзоламоқчи. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва шу мақсадда "Фламенго"нинг таклифини рад этди.

Дани 2017 йилда ПСЖга кўчиб ўтган эди. Бунга қадар бразилиялик футболчи "Ювентус", "Барселона", "Севилья" ва "Баия" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Жорий йилги мавсумда Алвес Франция чемпионатида 8 та беллашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!