Дания терма жамоаси хавбеки Ла Лига клубига кўчиб ўтди (ФОТО)
Даниянинг “Нордшелланд” клуби марказий ярим ҳимоячиси Матиас Йенсен фаолиятини “Сельта”да давом эттирадиган бўлди.
ElDesmarque нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли даниялик футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган. “Сельта” эса унинг трансфери учун 6,7 миллион евро сарфлаган.
Маълумот учун, Йенсен ўтган мавсум Дания чемппионатида жами 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек Дания терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 мусобақасида ҳам иштирок этди.
Фикрлар