Давид Луис “МЮ”га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани сабаби маълум бўлди
“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте клуб ҳимоячиси Давид Луиснинг “МЮ”га қарши (1:0) кечган АПЛ 11-тур ўйинида майдонга тушмагани сабабини тушунтириб берди.
“Барчаси оддий. Мураббий вазифаси – жамоа фойдаси учун энг яхши қарорни чиқариш. “МЮ”га қарши ўйинда Кристенсенни ўйнатишни, Ампадуни эса захирага қўйилни фойдалироқ деб билдим. Булар ёш ва истиқболли футболчилар.
Балки кейинчалик бошқа вариантларни қўллаб кўрарман, балки шунисида қоларман. Яна бир бор айтаман, барча қарорлар клуб фойдасига ҳал қилинмоқда. Баъзида хатолар қиламан, баъзида эса ижобий натижалар келтираман. Умуман олганда, Кристенсен ажойиб ўйин ўтказди”, – деди италиялик мутахассис.
Фикрлар