Даврон Файзиев "Динамо" - "Хоразм" ўйинига нега 15 дақиқа қўшиб берилгани ва нега футболчиларига жарима солгани ҳақида айтди

Самарқанднинг “Динамо” клуби охирги пайтларда ўзига келиб олди дейишимиз мумкин. Боиси, Даврон Файзиев бошчилилик қилаётган жамоа кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишни бошлади. Лекин биринчи даврада кўплаб очколарнинг йўқотилиши натижасида самарқандликлар ҳали кучли учликка кўтарила олишгани йўқ. Аммо шу кетишда бўлсалар, улар албатта юқори ўринларга даъвогарлик қила олишади. Аслида ҳам “Динамо”нинг минимал мақсади кучли учликдан жой олиш, максимал вазифа эса – бу Суперлига! Лекин шуни ҳам айтиш керакки, “Динамо” учун про-лигада ҳар бир беллашув оғир ўтмоқда. Масалан, 23-турда ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилган Файзиев жамоаси катта қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бизнинг эътиборимизни тортган жиҳат шу бўлдики, ўша ўйинга ҳакам томонидан нақд 15 дақиқа вақт қўшиб берилди. Бу эса албатта турли гап-сўзларга сабаб бўлгани аниқ. Қолаверса, рақибнинг икки нафар ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди. “Динамо” эса ўша қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол урди. Аммо учрашувдан кейин мезбонлар устози жамоасининг бир қатор ўйинчиларини жаримага тортганлиги маълум бўлди. Албатта, бу жуда қизиқ ҳолат.Шу боис бош мураббий аввало ушбу ҳолат бўйича SPORTS.uz муҳбирига маълумот бериб ўтди.

Ушбу суҳбатни бироздан сўнг сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин бўлади. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
30/08/2018 09:43
Пахтакор Блан Динамо уйнаганда судя 9 минут кушди деб роса туполон булган эди
Озодлик езиб Кайтар Дуне Хоразим ез
Озодлик ка
&
Jalolhon
30/08/2018 12:23
Tugri Esimda Bor Meniham