“Рома”нинг улкан муваффақиятида Шомуродовнинг ҳиссаси бор

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган “Рома” клуби учун 2025 йил муваффақиятли якунланди. Жамоанинг бугунги кунги юқори натижалари ва ўсишига ўтган мавсумнинг иккинчи ярми, яъни келандар йилнинг баҳор ойларида тамал тоши қўйилган эди.

Tecno

2025 йил якунланиб, футбол оламининг турли йўналишлари бўйича экспертлар бир йиллик ҳисоб-китоблар таҳлилини амалга ошириб, натижаларни футбол жамоатчилигига ҳавол этмоқда.

Римликлар янги чемпионатнинг биринчи даврасини “Женоа” устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалаба билан якунлади Шу тариқа, “бўрилар” 2025 календарь йилида Италия А Сериясида энг кўп ғалабани нишонлаган жамоага айланди.

Статистика экспертларининг маълум қилишича, “Рома” ўтган мавсумнинг иккинчи ярми ва янги чемпионатнинг биринчи даврасини ўз ичига олган 2025 йилда жами 26 та учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган.

Бу Италия юқори дивизионидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ҳатто А Серия грандлари – “Наполи”, “Интер” ва “Милан” ҳам бир йилдаги ғалабалар сони бўйича римликлардан ортда қолиб кетди.

Таъкидлаш жоизки, “Рома” ўзининг бир асрдан ошиқ тарихи давомида А Серияда календарь йил ҳисобида А Серияда 25 тадан кўп ғалабага эришган ҳолат тўртинчи бор қайд этилмоқда.

Аввалги йилларда пойтахт клуби икки мартадан 26 тадан ва 2017 йилда 28 маротаба миллий чемпионатдаги рақиблари устидан зафар қучган. 

Таъкидлаш жоизки, “Рома”нинг 2025 йилги муваффақиятларида бевосита Элдор Шомуродовнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Клаудио Раньери қўл остида “Рома”нинг муҳим ўйинчисига айланган легионеримизнинг “Верона” ва “Монца”га урган голлари жамоасига ғалаба келтирган.

Бундан ташқари, Элдор “Интер”га қарши баҳсда Матиас Суленинг, “Фиорентина” билан бўлган тўқнашувда Артём Довбикнинг ғалаба голларига ассистентлик қилган эди. Шунингдек, “Монца”га қарши баҳсда ҳам Шомуродов ҳисобига битта голли пас ёзилган.

Шунга қарамай, “Рома” раҳбарияти ўтган ёз 30 ёшли ўзбек ҳужумчисини Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага берди.

Элдор янги чемпионатга тез мослашди. Туркия Суперлагасининг дастлабки 17 турида рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилиб, чемпионат тўпурарлари пойгасида якка  пешқадам бўлиб турибди.

Истанбулликлар жамоа етакчиси айланган ўзбек ҳужумчисини “Рома”дан тезроқ тўлиқ трансфер қилишга уринмоқда ва Шомуродовни қўлдан чиқармоқчи эмас.

Яқинда жорий чемпионатда “Рома”га бош мураббийлик қилаётган Жан Пьеро Гасперини Элдор Шомуродовни Римни тарк этганини йўқотиш сифатида баҳолашини билдирди.

Ҳусанов мухлисларига хушхабар

Сиз футболни ўлдиряпсиз! Ўзбекистонга қаранг...

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!