Ҳусанов билан боғлиқ сюрприз бекор бўлди!

CHERY AUTO

Қишки трансферлар ойнаси арафасида бир қатор футболчилар қатори, “Манчестер Сити”да етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётган Абдуқодир Ҳусановга харидорлар чиқаётгани ҳақида хабарлар ҳам чиқа бошлаган эди.

Tecno

Хусусан, Европанинг турли манбалари 21 ёшли ўзбек ҳимоячисига “Ливерпуль”, “Реал”, “Ланс” каби клублар қизиш билдиргани кўп муҳокама қилинди.

Франциянинг нуфузли нашрлари чемпионатда ишлари юришмаётган “Ницца” вазиятни ўнглаш учун Абдуқодир Ҳусановни мавсум охиригача ижарага олишга ҳаракат қилганини ёзганди. 2024 йилдан бери “Ницца”га бош мураббийлик қилиб келган Франк Хейз “Ланс”да Абдуқодир Ҳусанов билан ишлаган даврларини қўмсаб, клуб раҳбариятидан январда ўзбекистонлик легионерли олиб беришни сўраганди.

Бу ҳақда jeunesfooteux.com сайти қуйидагича маълумот берганди:

“Ницца” бош мураббийи Франк Хейз ўзи илгари бирга ишлаган “Ланс” таркибидаги икки собиқ ўйинчиларини нишонга олди. Бу мутахассис матбуот вакиллари билан суҳбатда айни пайтда бор эътиборини нафақат жамоа тактикасига, балки таркибни кучайтириш заруратига ҳам қаратаётганини маълум қилди.

Айни пайтда “Ницца”нинг уч нафар етакчи ўйинчиси – Жонатан Клосс, Терем Моффи ва Жереми Боганинг жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб тургани Франк Хейзни безовта қиляпти ва янги ижрочилар олиш заруратини туғдирмоқда.

Хейз агар клуб спорт директори ҳимоя ва ҳужум чизиқларини кучайтириш учун янги футболчиларни олиш масаласида ундан ёрдам сўраса, трансферларни амалга оширишда ҳал қилувчи ролни ўйнай оладиган одамларга боғланиб, ёрдам сўрашга тайёрлигини билдирди.

Бу баёнот бежиз айтилгани йўқ. Хейзнинг гаплари у ўзи “Ницца” учун ўйинчи танлаб қўйганидан далолат беради. Клубдаги ички манбалар “Ницца” бош мураббийи ўзи яхши биладиган икки футболчини нишонга олганини маълум қилди.

Улардан бири айни пайтда “Ноттингем Форест” аъзоси ҳисобланган Арно Калимуэндо ўзининг ҳужумкорлиги билан рақиб ҳимоячиларга жиддий муаммо туғдирадиган ўйинчи сифатида эътиборни тортмоқда.

Лекин ҳақиқий сюрприз ҳимоя чизиғига мўлжалланган. Ҳар доим трансфер бозорини кузатиб борадиган Франк Хейз “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг атрофидаги вазиятдан бохабар бўлиб турибди.

Бир йил олдин “Ланс”дан “Манчестер Сити”га қарийб 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ўзбек футболчиси Англияда мураккаб даврни бошдан ўтказмоқда. “Ницца” бу вазиятдан унумли фойдаланиб, “шаҳарликлар” билан олти ойлик ижара шартномаси тузмоқчи.

Ўзининг салоҳиятини намойиш қилишга ва нимларга қодирлигини исботлашга чанқоқ, дарҳол тактик жиҳатдан фойдали бўла оладиган Ҳусанов каби “жангчи”ни ўз сафига қўшиб олиш “Ницца” учун ҳимояни барқарорлаштиришда ажойиб қадам бўлар эди. Шу тариқа, бу қишки трансфер ойнаси катта эҳтимол билан маҳаллий ва яхши таниш футболчиларга бағишланиши мумкин.

Бироқ, “Ницца” Абдуқодир Ҳусанов масаласида “Манчестер Сити” билан музокара олиб бормайдиган бўлди. Сабаби ўзбек футболчисини кутаётган бош мураббий Франк Хейс жамоанинг биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ортидан истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнини франциялик бош мутахассис – Клод Пюэль эгаллади. 2012-2016 йиллар давомида “Ницца”ни бошқарган мураббийга жорий мавсум охирига қадар муддат берилди. Агар жамоа ўйини ва натижаларида ижобий ўзгариш бўлса, у ҳолда ҳамкорликни узайтириш масаласи ёзда қайта кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, “Ницца” жамоага янги марказий ҳимоячи олиш режасидан оғишгани йўқ. Ҳусановни Хосеп Гвардиоладан олиш қийинлигини яхши англаган мутасаддилар Европадан иш қидираётган Серхио Рамосга эътибор қаратди.

39 ёшли испаниялик ҳимоячи айни пайтда бир неча клублар нишонида турибди. Actu Foot  нашрининг маълум қилишича, “Ницца” Рамос билан музокараларни бошлаб юборган. Томонларнинг ҳамкорлик борасидаги мақсадлари жиддий ва музокаралар самарали давом этаётгани айтилмоқда.

Франция чемпионати Серхио Рамос учун бегона эмас. Аввал у ПСЖ таркибида икки мавсум тўп тепган. Бундан ташқари, Рамос ўз юрида “Севилья” ва “Реал”, Мексикада “Монтеррей” клубларида ҳам ўйнаган.

Ҳусанов мухлисларига хушхабар

“Рома”нинг улкан муваффақиятида Шомуродовнинг ҳиссаси бор

Сиз футболни ўлдиряпсиз! Ўзбекистонга қаранг...

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!