Ёрқин Назаров: "Умид қилиб ўтиргандан кўра таваккал йўл тутишга қарор қилдим"

CHERY AUTO

Якунига етган мавсумда 1- лигада иштирок этган "Каттақўрғон" жамоаси мутасаддилари, иштаҳа тамадди вақтида келади деганларидек, энди Про лигани кўзлашмоқда. Хусусий клуб ва тадбиркорнинг маблағлари эвазига барчаси амалга оширилаётганлиги сабабли ҳам лойиҳани қизиқиш билан кузатяпмиз.

Tecno

Ҳозирда шароитларни яхшилашга, стадион, машғулот майдонларини тартибга келтиришмоқда. Малакали ижрочиларга кўз тикишган. Тажрибали мутахассис Ёрқин Назаровни бош мураббийликка жалб қилишган. Мутахассиснинг "Каттақўрғон"ни бошқариши ҳал бўлган.

Назаров бу борада дастлабки фикрларини билдирди.

Нега про лига жамоасида иш бошлаганлиги ҳақида

- Қачон, қайси мураббий омадсизликка учраб, истеъфо юз беришини кутиб, умид қилиб ўтиргандан кўра, таваккал йўл тутишга қарор қилдим. Ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган жамоа билан элитага йўлланмани қўлга киритиб, Суперлигага қайтишим мақбул вариант эканлигини ўйладим ва таклиф беришганида розилик беришимнинг асосий сабаби ҳам шу. Амалиётни соғинганимни яширмоқчи эмасман. Самарқанд, хусусан Каттақўрғонда футболга қизиқиш анча ортганлигини барча ҳис қилмоқда.

 Клубда яратилган шароитлар ва олдига қўйилган вазифалар хусусида

- Каттақўрғонга бориб, шароитларни ўрганиб, ҳолат билан танишгач, жамоани қабул қилиб олишга розилик бердим. Энг мақбул томони, маҳаллий ишқибозларнинг жамоага бефарқ эмасликларидир. Худди водийдаги сингари ишқибозларидаги шижоат, футболга муҳаббатнинг юксаклигини сўзлаб беришди. Юқори вазифалар йўлида курашга шайланишимиз ва бу йўлда дурустгина сармоялар киритилаётгани қувонарлидир. Инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши ҳақидаги гаплар ҳам маъқул тушди. 

Таркибга қайси футболчиларни жалб қилмоқчи?

- Фаолият юритган клубларимда кўпроқ ёш ижрочиларга жиддий эътибор қаратиб келганман. Тажрибали футболчилар билан ишлашда ҳам муаммо юзага келмайди. Бу сафар иккаласининг уйғунлашувидан фойдаланмоқчимиз. Ёшларнинг кучигагина таяниб, катта вазифаларни амалга ошириш мушкулроқ. Масъулиятни тўғри англамай қолишади. "Турон"да ҳам шу томондан панд егандик. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турганида, малакали футболчиларнинг борлиги асқотади. Кимларни чақиришни ният қилган бўлсак, алоқани ушлаб турибмиз. Каттақўрғонда жамоа янги ва ҳали тўлиқ маълумот шаклланмаган. Бундай паллада келмоқчи бўлаётганларда табиий иккиланиш кузатилади. Айрим биз чақираётган футболчилар Суперлигадан таклиф кутаётганларини билдиришмоқда. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутишмоқчи. Агентлар ҳам номзодлар борасида таклифлар беришмоқда. Ўрганиб чиқяпмиз. Кўрикка чақирамиз ва маъқул тушганлари билан шартнома имзолаймиз. 

Йиғинларнинг дастлабкисини Тошкентда тахминан 5- ёки 6 январда бошламоқчимиз. Ҳозирча ўзимизда шуғулланиб туриш учун шароитлар йўқ. Иккита стадион бор ва биттасига уруғ сепилди ва усти плёнка билан ёпиб қўйилган. Машғулот майдонларининг сифатли тарзда бўлишига ҳам клуб раҳбарияти алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!