Дэна Уайт: Хабибни тинч қўйинглар
UFC президенти Дена Уайт енгил вазн тоифасида чемпионга айланган россиялик Хабиб Нурмагомедовни ушбу ташкилотда қолиши ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ҳаммаси жойида. Хабиб билан алоқаларимиз яхши. Унинг кейинги рақиби ким бўлиши ҳақида ҳали гаплашмадик. Сизлардан илтимос, чемпионнинг ғалаба гаштини суришига имконият беринглар. Қолган барча саволларга эса бир оз вақтдан сўнг жавоб оласизлар.
Хабиб аниқ "UFC"да қолади. Зубайра Тухуговга қандай жазо берилишини ҳали билмайман“, — дейди Уайт.
Фикрлар